Мушукларда ҳам коронавирус топилди — АҚШ
АҚШдаги коронавирус ўчоғи — Нью-Йорк штатида коронавирус бўйича тест олинган иккита уй мушугида натижа мусбат чиқди — жониворлар касалланган. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.
Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълумотига кўра, мушукларда енгил респиратор аломатлар кузатилган. Жониворлар касалликни ўзлари яшайдиган уйда ёки унинг атрофида юқтирган бўлиши мумкин.
Бир маълумотда мушуклардан бирининг эгаси жонивор касалланишидан бир ҳафта олдин респиратор касалликка чалингани айтилади.
Иккинчи мушукнинг эгасида коронавирус тасдиқланган. Ўша одамнинг иккинчи мушуги ҳам бўлиб, унда касаллик аломатлари кўринмаган.
Мушуклардан ташқари, Бронксдаги ҳайвонот боғида бир нечта шер ва йўлбарсларда ҳам коронавирус касаллиги аниқлангани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter