Миср сайёҳларни виртуал экскурсияга таклиф қилади
Томошабинлар тасвирга олинган Миср осори атиқалари билан уйда қолиб танишишлари мумкин.
Миср қадимги ёдгорликлари ва сайёҳлик вазирлиги мамлакатнинг археологик обидалари ва музейларига виртуал экскурсиялар сериясини ташкиллаштирди, дея хабар берди «The Star».
«Кечаси соат саккизда асосий залда учрашамиз», — дейилади Фейсбукда муассасанинг Миср осори атиқалар музейига бағишланган ахборотида.
Томошабинлар одатда сайёҳларга тўлиб тошадиган бўш залларда тасвирга олинган видеороликларни вазирлик расмий сайти ва ижтимоий тармоқлар орқали томоша қилиши мумкин.
Дастур шиори: «Миср билан уйда танишинг. Уйда қолинг. Хавфсиз бўлинг».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter