Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мехикода метро йўловчиларидан гаплашмаслик сўралди

Мехикода метро йўловчиларидан гаплашмаслик сўралди

Фото: «Flickr/Eneas»

«Callados prevenimos el contagio» («Жимгина юқтиришнинг олдини оламиз») кампанияси гапирганда пайдо бўладиган ҳамда ёпиқ жойда касаллик юқишига сабаб бўладиган томчиларнинг атрофга тарқалишини камайтиришга қаратилган», — дейилади Мехико метрополитенининг «Twitter»даги саҳифасида.

Кампания душанба куни старт олди. Мехико метрополитени маъмурияти, шунингдек, йўловчиларни бутун сафар чоғида ниқобдан фойдаланишга чақирган.

Маълумотларга кўра, Мексикада коронавирус қурбонлари сони 10 167 кишига етди. Жами 93 435 киши касалликка чалинган.

Мамлакатда коронавирус эпидемияси авжига чиққан бўлиб, кунига касаллик аниқланиш сони бўйича кучли бешликка киради. COVID-19 асосан Мехико штати (1921) ва шаҳрида (3975) қайд этилмоқда.

Душанба куни Мексикада коронавирусга қарши санитария тадбирларининг янги босқичи бошланди. Тўртта босқичдан иборат минтақавий «светофор» тизими эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб фаолиятнинг барча турларини тиклаш масаласини тартибга солади. Бошида Сакатекасдан (тўқ сариқ босқичида) ташқари барча ҳудудларга қизил сигнал ўрнатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг