Мексика президенти РФ вакцинасини биринчи бўлиб ўзида синаб кўришини айтди
Давлат раҳбари Андрес Мануэль Лопес Обрадор коронавирусга қарши Россия вакцинасининг самарадорлиги исботланса, уни биринчи бўлиб ўзида синаб кўришга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда у 17 август куни ҳукумат сайтида эфирга узатилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, агар вакцинанинг самарадорлиги ва оммабоплиги аниқланса, у эмланади.
«Биз учун муҳим эканлигига шубҳа қолдирмаслик учун биринчи бўлиб ўзим вакцинацияга рози бўлдим», — дейди Мексика етакчиси.
Президентнинг айтишича, бу масалада ҳеч қандай мафкура бўлмаслиги керак. Россия вакцинаси самарадорлиги тасдиқланган заҳоти ишлаб чиқарувчилар билан алоқа ўрнатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter