Латвия бугундан кучайтирилган локдаунга кирди
Латвия ҳукумати мамлакатда 21 октябрдан 15 ноябрга қадар кучайтирилган локдаун жорий этилганини эълон қилди.
Ҳамма дўконлар, биринчи эҳтиёж моллари сотиладиганларидан ташқари, ёпилади. Соат 20:00 дан 05:00 га қадар уйдан кўчага чиқиш тақиқланади.
Барча оммавий тадбирлар тақиқланади. Фақат дафн ва диний маросимларга рухсат берилган. Уларда ҳам 10 кишидан кўп одам қатнашиши мумкин эмас.
Мавзуга доир: Коронавирус тарқалиши бўйича етакчи мамлакат
Мактаблар ёпилмоқда. 1 ноябрдан болаларни мактабларга қайтариш бошланади. Биринчи навбатда 1-3-синфлар ўқувчиларидан чекловларни олиб ташлаш режалаштирилган.
Болалар боғчаларида фақат ишдан кетиши мумкин бўлмаган ота-оналарнинг болалари учун навбатчи гуруҳлар ишлайди.
Ўтган суткада Латвияда 1,8 минг киши коронавирусга чалингани қайд этилди. Бир куннинг ўзида 23 нафар бемор вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter