«Лаб бўёғи индекси»: коронавирус аёллар модасида бурилиш ясаяпти...

Француз косметика ритейлерлари «лаб бўёғи индекси»ни бугунги кун учун долзарб кўрсаткичга алмаштириш таклифини билдиришди.
«Лаб бўёғи индекси» (Помада индекси)дан фойдаланишни 2001 йили «Estée Lauder» раҳбари Леонардо Лаудер таклиф қилган бўлиб, у инқироз даврларида кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар савдоси тушиб кетиши баробарида пардоз-андоз буюмларига талаб ошишини кўрсатади.
Коронавирус пандемияси шу индекс тамойилларини ҳам издан чиқариб юборди: ҳамма ниқоб тақишга ўтгани учун лаб бўёғи кераксиз матоҳга айланиб қолди. Аммо киприк бўяйдиган тушларга талаб ҳар қачонгидан-да ошяпти...
Россиядаги косметика бўйича тармоқ ритейлерларидан бири «Подъём» нашрига маълумот беришича, ушбу товар апрел-май ойларида топ-10 маҳсулот рўйхатидан жой олган. Лаб бўёғи эса худди шу даврда харидорларини йўқотган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter