Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Кунига 25 тагача ўта оғир ҳолатдаги бемор келтирилмоқда» – Зангиота шифохонаси директори

«Кунига 25 тагача ўта оғир ҳолатдаги бемор келтирилмоқда» – Зангиота шифохонаси директори

Фото: ССВ матбуот хизмати

Бугун «Вакцина – саломатлик ва чекловларсиз ҳаёт» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов оғир беморлар сони кўп эканини маълум қилди.

«Шифохонамизда 250 та реанимация ўрни яратилган. Бу жуда катта кўрсаткич. Кунига 25 тагача ўта оғир ҳолатдаги бемор келтирилмоқда. Уларнинг 40 фоиздан ортиғи 65 ёшдан ошган фуқаролардир. Бу беморларнинг барчасига эмланиш тавсия қилинган, аммо вакцина олишни исташмаган», деди Дониёр Миразимов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг