Коронавируснинг янги тўлқини: Пекин ёпилмоқда
Коронавирус тарқаб кетишининг олдини олиш мақсадида Пекин шаҳри маъмурияти пойтахтнинг мамлакатдаги бошқа туманлар билан автомобиль алоқасини тўхтатишга қарор қилди. Шаҳардаги улгуржи бозорда ўтган ҳафтада коронавируснинг янги ўчоғи пайдо бўлганди.
Хабарга кўра, такси автомобилларига шаҳар ташқарисига чиқиш тақиқланди, бу чеклов йўл-йўлакай одам олиб кетувчи бошқа ҳайдовчиларга ҳам тааллуқли. Шаҳарга кириш-чиқиш постлари ўрнатиш ҳам режалаштирилган.
Шаҳар соғлиқни сақлаш қўмитаси касалликни юқтириш хавфи юқори бўлган инсонларга Пекиндан ташқарига чиқишни тақиқлади, худди шундай гумонда тутилаётган, аммо шаҳардан чиқиб кетишга улгурганларга эса зудлик билан ўзлари борган жойдаги маҳаллий ҳокимиятлар вакилларига мурожат қилиш талаб этилмоқда.
ХХР соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотига кўра, ўтган шанбадан бошлаб, уч кун давомида Пекинда коронавирусни юқтириш бўйича 99 та янги ҳолат аниқланди. Бу статистикага вирусни симптомсиз ташувчилар қўшилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter