Коронавируснинг янги ўчоғи эълон қилинди — ЖССТ
Жанубий Америка коронавируснинг янги эпицентрига айланди. Бу ҳақда ЖССТ соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан маълум қилди.
Бразилия — материкда коронавирусдан энг кўп жабр кўрган мамлакат. Коронавирусни юқтирганлар сони 310 минг кишидан ошиб кетиб, Бразилия касаллар сони бўйича жаҳонда учинчи ўринга кўтарилди. Райаннинг таъкидлашича, минтақадаги вазият ўта ташвишли — Лотин Америкаси мамлакатларида касалликни юқтириш бўйича ҳолатлар кўпайиб боряпти.
Коронавирусни юқтирганлар сони бўйича иккинчи ўринда Перу — 108 минг нафар бемор. Чилида 61 киши, Эквадорда 35 минг кишига касаллик юққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter