Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг супер штаммлари пайдо бўлиш сабаблари айтилди

Коронавируснинг супер штаммлари пайдо бўлиш сабаблари айтилди

Фото: «Yaplakal.com»

Аҳоли орасида кенг тарқалиб, касалланишлар сони кўпайишига олиб келса, вирус мутацияси эҳтимоли ортади. Шундай қилиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа бюроси директори Ханс Клюге «Lenta.ru» сайтига берган интервьюсида коронавируснинг супер штаммлари пайдо бўлишини тушунтирди.

«Вируслар вақт ўтган сари ривожланиб боради ва бунинг ҳеч қандай ажабланарли жойи йўқ. Вирус қанчалик тез тарқалса, мутациялар шунчалик кўпаяди. У қанчалик суст тарқалса, мутациялар шунчалик камаяди», — дея изоҳлади мутахассис.

Клюге вакциналар муаммоси ҳал этилмас экан, коронавируснинг янги турлари пайдо бўлишда давом этишидан огоҳлантирди. У бошқа давлатларни вакциналарни олиш имконияти чекланган мамлакатларга зудлик билан ёрдам беришга чақирди.

«COVID-19га қарши самарали вакциналарни тез ишлаб чиқариш — ушбу пандемияни бартараф этиш йўлларидан бири. Aммо хавф остида бўлганлар бу препаратларни олмас экан, келажакда пайдо бўладиган янги штаммлар эришган барча ютуқларимизга путур етказади ва пандемияни узайтиради», — деди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг