Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг энг заиф жойи аниқланди

Коронавируснинг энг заиф жойи аниқланди

Фото: «Depositphotos/viz-arch»

Америкалик олимлар коронавируснинг асосий заиф томонини аниқлашди. Мавжуд препаратлар ёрдамида унга таъсир ўтказишга ёрдам беради. Чикаго университети қошидаги Притцкер номли молекуляр муҳандислик мактаби тадқиқотчилари қўлга киритган маълумотлар «Science Advances» журналида чоп этилди.

Мақола муаллифларининг таъкидлашича, дори учун энг жозибадор «нишон» — Mpro протеазаси (вируснинг репликацион механизмида иштирок этувчи фермент). Аввалроқ тиббиёт ходимлари унинг тузилишига таъсир ўтказишга ҳамда унинг ёрдамида янги коронавирус ва SARS-CoV ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга уриниб кўришган.

Америкалик мутахассислар, шунингдек, оқсилдаги илгари ўрганилмаган боғлиқликни топишга муваффақ бўлишди. Бу коронавирус инфекциясини даволашда янги стратегияларни ишлаб чиқишга йўл очиб беради.

Шу тариқа, улар протеазага таъсир қиладиган энг самарали бирикмалардан бири эбселен эканлигини аниқлашди. Мазур дори молекуласи антиоксидант ва яллиғланишга қарши курашиш хусусиятига эга. Ушбу топилма, тадқиқотчиларнинг фикрича, COVID-19ни даволашда мавжуд стратегияларни қайтадан кўриб чиқишга ишора қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг