Коронавируснинг энг ёш қурбони
АҚШда гўдак коронавируснинг энг ёш қурбонига айланди. Бу ҳақда Коннектикут штати губернатори Нед Ламонт «Twitter»да хабар берди.
«Бугун Коннектикутда COVID-19 билан боғлиқ биринчи гўдак ўлимини чуқур қайғу билан тасдиқлаймиз», — деб таъкидлайди ҳудуд раҳбари. Унинг сўзларига кўра, вафот этган гўдак бор-йўғи 6 ҳафталик бўлган. Шифохонага хушсиз ҳолда олиб келишган. Ламонтнинг фикрича, бу гўдак коронавируснинг энг ёш қурбони бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter