Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг шамоллаш ёки гриппдан фарқлари бўйича маълумот берилди

Коронавируснинг шамоллаш ёки гриппдан фарқлари бўйича маълумот берилди

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтган брифингда айрим саволларга жавоб берилди. 

Коронавирусни оддий шамоллаш ёки гриппдан қандай фарқлаш мумкин?

Коронавирус касаллигида кўп учрайдиган айрим эрта белгилар шамоллаш ва грипп касаллиги белгиларига ўхшайди.

Булар: тана ҳарорати кўтарилиши, умумий ҳолсизлик, иштаҳанинг йўқолиши, мушаклардаги оғриқ, таъм ва ҳид сезмаслик.

Бироқ коронавирус ўрта оғирлик ва оғир кечишида касалликнинг 5-7 кунига тана ҳарорати 38-39 ºС дан ошади, нафас етишмовчилиги, ҳансираш пайдо бўлади, оддий шамоллаш ва гриппда эса — аксинча 3-4 кундан кейин бемор аҳволи яхшилана боради.

Бундан ташқари коронавирус касаллигини аниқ ташхислаш учун эпидемиологик анамнез, ПЗР текшируви жавоби мусбат бўлиши, кислород сатурацияси 94% дан камайиши, КТ сида характерли ўзгаришлар кузатилишини инобатга олишимиз керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг