Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусни даволашда янги потенциал восита топилди

Коронавирусни даволашда янги потенциал восита топилди

Фото: «Pixabay/CC0 Public Domain»

Мелатонин (уйқу ва бедорлик циклини тартибга солувчи гормон)ни қабул қилиш COVID-19ни даволашда ижобий самара бериши мумкин. Бу ҳақда америкалик олимлар ўтказган тадқиқотга таяниб «Medical Xpress» хабар берди.

Мутахассисларнинг хулосаси Кливленд клиникаси беморларидан олинган маълумотларга асосланади.

Гормон қабул қилиш ёши, ирқи, зарарли одатлари ва турли ҳамроҳ касалликларини ҳисобга олмаганда тузалишга бўлган имкониятни 30 фоизга ошириши аниқланди. Қайд этиш жоизки, афроамерикаликлар орасида бу кўрсаткич 30 фоиздан 52 фоизга кўпайган.

«Шуни таъкидлаш муҳимки, бу натижалар беморларнинг даволовчи шифокори билан маслаҳатлашмасдан мелатонин қабул қилишни бошлаши кераклигини англатмайди», — дейди тадқиқот муаллифларидан бири Фейсенг Ченг.

Олимнинг таъкидлашича, мелатонин фойдасини илмий жиҳатдан тасдиқлаш учун кенг қамровли тадқиқотлар ўтказиш талаб этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг