Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусни даволашда қайси дорилар хавфли?

Коронавирусни даволашда қайси дорилар хавфли?

Иллюстратив фото

Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран коронавирус билан беморланган шахслар учун айрим дори препаратларини истеъмол қилиш хавфлилиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда у Twitter ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирган, деб хабар берди «Спутник».

Франция соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, агар коронавирусни юқтирган бемор яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилаётган бўлса, у ҳолда бу унинг саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин.

Ибупрофен ва кортизон касалликни янада оғирлаштириши мумкин, дея таъкидлайди Веран.

«Температурани тушириш учун парацетамол қабул қилган маъқул», — дея тушунтиради Веран.

У шунингдек, бирон бир савол туғилганда ёки шубҳа пайдо бўлганида шифокорлар билан маслаҳатлашиш зарурлигини қўшимча қилган.

Францияда коронавирусга чалинганлик билан боғлиқ 4 469та ҳолат қайд этилган, 91 киши вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг