Коронавирусга қарши вакцина қачон фойда бермаслиги маълум қилинди
Вакцинация ҳамма жойда амалга оширилгандагина самарали бўлади, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус. Унинг нутқи акс этган видеоёзув ташкилотнинг YouTube-каналига жойланди.
Гебрейесус барча мамлакатларни вакцинацияни кейинга қолдирмасликка чақирди, чунки акс ҳолда коронавируснинг янги штаммлари пайдо бўлади.
«Бундай ҳолатда биз қўллаган вакциналар яроқсиз бўлиб қолиши мумкин», — дея огоҳлантирди у.
Унинг таъкидлашича, ривожланаётган мамлакатларда препаратлар етишмаслиги бой давлатларга ҳам муаммо туғдириши турган гап. Шу боис Гебрейесус ҳукуматларни ўз фуқароларига вирусдан ҳимояланиш учун нафақат ўзларини, балки дунёнинг бошқа мамлакатлари аҳолисини ҳам эмлаш зарурлигини тушунтиришга чақирди.
Дунёда 111 миллион киши коронавирусга чалинган бўлиб, қарийб 2,5 миллион бемор ҳаётдан кўз юмди. Касалланганлар ва вафот этганлар сони бўйича AҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия олдинда бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter