Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга қарши эмланган Исроил фуқаросининг юраги тўхтаб қолди

Коронавирусга қарши эмланган Исроил фуқаросининг юраги тўхтаб қолди

Фото: «Alev-biz.livejournal.com»

Исроиллик кекса одам COVID-19га қарши эмланганидан сўнг юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

«Исроил шимолида яшовчи 75 ёшли эркак душанба куни эрталаб коронавирусга қарши эмланган ва кўп ўтмай уйида ҳаётдан кўз юмган. У юрак ва хавфли ўсма хасталикларидан қийналарди, илгари бир неча бор инфарктни бошидан ўтказган», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Департамент ушбу фожиани текшириш учун комиссия тузди. Комиссияга мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хавфсизлик ва сифат бошқармаси бошлиғи раҳбарлик қиладиган бўлди.

Ташкилот марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Октябрь ойининг охирида AstraZeneca вакцинаси синовларида қатнашган 28 ёшли бразилиялик кўнгилли вафот этгани маълум бўлганди. Баъзи хабарларга кўра, ўлим ҳолати COVID-19 асоратлари туфайли содир бўлгани таъкидланган.

Бразилия Соғлиқни сақлашни назорат қилиш бўйича миллий агентлиги вакциналарни синовдан ўтказиш хавфсизлигини баҳолаш бўйича халқаро қўмита кўнгиллининг вафот этганига қарамай, тестларни давом эттиришни тавсия этганлигини таъкидлади. Ушбу режалар Оксфорд университети томонидан ҳам тасдиқланган.

Декабрь ойи бошида АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) Pfizer ва BioNTech вакциналарини текшириш пайтида олти киши вафот этгани ҳақида маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг