Коронавирусга чалинганлар сони ошди
2020 йил 8 апрель соат 17:15 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 545 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Аввалроқ, 8 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 534 нафарга етгани хабар қилинган эди. Ўтган вақт давомида яна 11 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони ҳозирда 30 нафарни ташкил этмоқда. Уч киши эса вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter