Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 6272 нафарга етди (+56)

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 6272 нафарга етди (+56)

2020 йил 21 июнь соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6272 (+56) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳри (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 10 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Андижон вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида қайд этилган.

Бугун айни шу соатгача жами 87 нафар бемор соғайиб, юртимизда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4377 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1876 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг