Коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди
![Коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди](https://static.xabaruz.com/crop/1/2/720_460_95_1253857869.jpg)
Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли А. А. (эркак)да 14 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.
ССВ хабарига кўра, унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар ҳам аниқланган.
Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.
17 июль куни мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, гипертония ва артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар фонида беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигининг 4-даражаси ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter