Коронавирусга чалинган аёл комадан чиққач эгизакларни дунёга келтирди
Белфастда комадан чиққан аёл эгизак қизалоқларни дунёга келтирди. Ҳомиладорликнинг эрта босқичларида коронавирус туфайли оғир аҳволга тушиб қолганди. Бироқ у касалликни енгишга муваффақ бўлди, деб ёзади «The Sun».
32 ёшли Даниэль Мартин нафас олишга қийналиб қолганда ҳомиладорликнинг тўққизинчи ҳафтаси бошланганди. Унинг аҳволи бирдан ёмонлашгач, шифокорлар сунъий кома ҳолатига туширишга қарор қилишди. Аёлнинг турмуш ўртоғи гўдакнинг тирик қолишидан умидини узганини тан олди.
Аёл 10 кун сунъий кома ҳолатида бўлган, сўнгра унинг аҳволи барқарорлашган ва шифокорлар беморни оддий палатага ўтказишган.
«У билан телефон орқали гаплашганимда шу заҳоти фарзандимиз ҳақида сўрадим. Дабдурустдан у эгизакли бўлишимизни айтиб қолди!» — деб эслади Даниэлнинг турмуш ўртоғи Брайан.
«Энди беш нафар фарзандимиз бор: уч ўғил ва икки қиз», — дейди оила бошлиғи. Унинг таъкидлашича, турмуш ўтоғига шифохонадан жавоб беришган, ҳозир у болаларининг ёнида.
«Worldometers»нинг охирги (2020 йил 13 октябрь соат 16:30) ҳисоб-китобларига кўра, COVID-19 пандемияси бошлангандан буён дунё бўйича 38 миллион 100 минг 378 киши коронавирусга чалинди. Касалланганлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter