Коронавирусдан тузалганлар сони 500 нафарга яқинлашди

Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, Сурхондарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан эса 1 нафар, Бухоро вилоятидан бугуннинг ўзида яна 6 нафар, жами 9 нафар бемор буткул соғайди.
Улар масъуллар иштирокида реабилитацияга кузатилди, дея хабар берган Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 1 нафари (аёл) 54 ёшда, Тошкент шаҳридан. Яна бир нафари (эркак) эса Тошкент вилоятидан, 25 ёшда. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган.
Сурхондарёда тузалган бемор (эркак) эса 31 ёшда бўлиб, Сирдарё вилоятидан. У жорий йил 27 март куни чартер рейс билан Россиядан Термиз шаҳрига келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, Бухоро вилоятида соғайганларнинг 3 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Наманган вилоятидан бўлса, 1 нафари Бухоро вилоятидан. Уларнинг ёши каттаси 62 ёшда, энг ёши кичиги эса 21 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар ҳозирча 495 нафарни ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter