Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан ҳимоя қадимги одамлардан ўтган

Коронавирусдан ҳимоя қадимги одамлардан ўтган

Фото: «Pnas.org»

Швецияда Каролина институти ва Германияда Макс Планк эволюцион антропология институти тадқиқотчиларининг аниқлашича, келиб чиқиши африкалик бўлмаган одамларнинг ярми оғир COVID-19 хавфини 20 фоизга камайтирадиган ирсиятга эга. Ушбу ген неандерталлардан ДНК билан бирга ўтган бўлиб, у, аксинча, коронавирус инфекциясининг асоратлар эҳтимолини оширади. Бу ҳақда «Proceedings of the National Academy of Sciences» журналида чоп этилган мақолада айтиб ўтилган.

Мутахассисларнинг фикрича, 12-хромосома соҳасида OAS генлари бўлиб, улар вирусли геномларни йўқ қиладиган фермент фаоллигини тартибга солади, генларнинг неандертал вариантлари эса бу таъсирни кучайтиради. Маълумки, COVID-19нинг асосий генетик хавф омили 3-хромосомада жойлашган бўлиб, нафас етишмовчилиги ва ўлим эҳтимолини кескин оширади.

Тадқиқотчилар, шунингдек, сўнгги музлик давридан бери ҳимояланиш тезлашганлигини кўрсатдилар. Унинг тарқалиши аҳоли кўпайишига ижобий таъсир кўрсатганлигидан далолат беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг