Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан азобланаётган беморларнинг қонида хавфли антитанача топилди

Коронавирусдан азобланаётган беморларнинг қонида хавфли антитанача топилди

Фото: «Pl.sputniknews.com»

COVID-19 оғир шаклини бошидан ўтказган беморларнинг қон плазмасида пайдо бўлувчи антитаначалардан бири вирусни ўлдирмайди, аксинча, кучли яллиғланишни келтириб чиқаради, деган хулосага келишди Амстердам университети профессори Менно де Винтер раҳбарлиги остидаги нидерландиялик олимлар. Тадқиқот натижалари «bioRxiv» порталида чоп этилган.

Биологларнинг маълумотига кўра, бу антитaначалар коронавируснинг тикансимон оқсилларига бирикиб, макрофаг ҳужайралари билан биргаликда «жуда кучли яллиғланувчи реакцияни келтириб чиқаради».

Тадқиқотчиларнинг ёзишича, «адаптив иммунитет «ёқилганда», кўпгина беморларнинг аҳволи бирданига ёмонлашмоқда».

Тажрибалар шуни кўрсатадики, ушбу антитаначаларни чақирувчи макрофаглар фаолиятидаги бузилиш нафақат яллиғланиш жараёнини тезлаштиради, балки тромблар ҳосил бўлишига олиб келади, шунингдек, қон томирлар девори фолиятини издан чиқаради. Ушбу иккита муаммо яллиғланувчи жараёнлар билан биргаликда ҳозирги кунда COVID-19 асоратларининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг