Коронавирусдан 2021 йилда ҳам қутулмаймиз — ЖССТ

Коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиши хавфи, ҳатто кенг кўламли вакцинациядан сўнг ҳам, сақланиб қолади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан маълум қилди.

Кенг кўламли вакцинацияга қарамай, одамлар касалланишда давом этади, шундай экан 2021 йилда COVID-19дан халос бўлишга умид қилмасак ҳам бўлади, деди ЖССТ вакили.
«Вакцинация инфекция юқишининг олдини олишга ожиз... Биз шу пайтгача фақат чечакни енга олганмиз», — ўз сўзларини изоҳлади Майкл Райан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter