Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусда иммунитетни оширувчи дорилар бўйича саволга жавоб берилди

Коронавирусда иммунитетни оширувчи дорилар бўйича саволга жавоб берилди

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда қатор саволларга жавоб берилди.

Коронавирус инфекцияни олдини олиш мақсадида иммунитетни оширувчи дори воситаларни қабул қилса бўладими? Ва қайси дориларни ичиш мумкин?

Коронавирусга қарши иммунитетни оширувчи дори воситалар йўқ.

Лекин соғлом турмуш қоидаларига риоя қилган ҳолда иммунитетни мустаҳкамлаш мумкин.

Хусусий клиникаларда тест нархлари бирор ташкилот томонидан назорат қилинадими ёки улар ўзлари хоҳлаган нархда тест текшируви ўтказишлари мумкинми?

Хусусий клиникалар олиб келадиган тестларни ўзлари сотиб олади ва шундан келиб чикиб нархларни ўзлари белгилайди.

Коронавирусга чалинганда кўпрок сув ичиш тўғрисида маслаҳат беришяпди. Сув иссиқ ҳолда ичилиши керакми ёки илиқ бўлиши керакми?

Коронавирусга чалинган беморлар 30-37 даража атрофида суюқликларни ичиши мумкин.

Лекин беморда иситма 38 даража ва ундан юқори бўладиган бўлса иссиқ ичимлик ва суюқликларни ичиш мумкин эмас.

Овкатлар иссиқлиги ҳам 37-40 даража бўлиши керак.

Коронавирус билан касалланганда буйрак билан боғлиқ муаммолар ҳам юзага чиқиши мумкинми?

Коронавирус инфекция фонида сурункали буйрак касалликлари авж олиши мумкин.

COVID-19 инфекцияси оғир кечишида буйрак шикастланиши кузатилади. Бундан ташқари ўта юқори хавф тоифасидаги беморлар - беморлар – бу диалез муолажа олувчилар.

Буйрак патологияси билан боғлиқ муаммолларни олдини олиш мақсадида шифокор томонидан шунга тегишли лаборатор кўрсаткичлар назорат қилинади: мисол умумий пешоб таҳлили, креатинин миқдори, коптокчалар фильтрацияси ва ҳоказо.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг