Коронавирус хавфини камайтирувчи омил ҳақида маълумот берилди
ЖССТ она сутида коронавирусга қарши курашувчи антитаначалар мавжудлигини аниқлади.
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова мазкур факт ҳақида атрофлича маълумот берди.
Ҳомиладор аёллар билан биргаликда чақалоқларда ҳам жуда минимал фоизда коронавирусга чалиниш кузатилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти она коронавирус билан касалланган бўлса ҳам янги туғилган болани кўкрак сути билан эмизишни тавсия этмоқда. Чунки кўкрак сутида жуда кўп иммуномодулинлар ва касалликка қарши курашувчи антитаначалар мавжуд. Шу боис она сути бола учун «биринчи эмлаш», вазифасини бажаради.
Тажрибалар кўрсатишича, она сути чақалоқларга вакцинациядек таъсир қилмоқда. Коронавирус билан касалланган онадан туғилган чақалоқлардан 12-24 соат ичида ва 24 соатдан кейин олинган тестлар уларнинг иммунитетида касаллик билан курашиш қобилияти шаклланганини кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 15 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34528 (+277) нафарни ташкил этмоқда. Соғайиш кўрсаткичи юртимизда 85 фоиз (29328 киши)га етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter