Коронавирус юқтирганлар сони 600 нафардан ошиб кетди
2020 йил 10 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 624 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 9 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, беморлар сони 582 нафарга етгани хабар қилинган эди. Улар сони 42 нафарга ошган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар 38 нафар бемор соғайиб чиққан, 3 нафари эса вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter