Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус юқтирганлар сони 3100 нафардан ошди

Коронавирус юқтирганлар сони 3100 нафардан ошди

2020 йил 23 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3115 (+26) нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасидан ва 1 нафар Қозоғистондан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди. Жумладан, карантинда бўлганларнинг 22 нафари чет элдан келган, 3 нафари эса касалликни беморлар билан мулоқот орқали юқтирган.

Айни пайтда юртимизда 2532 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 544 нафар беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг