Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Коронавирус юқтирганлар орамизда юрибди, афсуски, улар кимлигини билмаймиз» – Хайрулло Бозоров

«Коронавирус юқтирганлар орамизда юрибди, афсуски, улар кимлигини билмаймиз» – Хайрулло Бозоров

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича вилоят аҳолисига мурожаат қилди.

Унинг қайд этилишича, охирги уч кун ичида мазкур инфекцияни юқтирган, манбаси аниқ бўлмаган олтита ҳолат аниқланган. Ушбу фуқаролар бу касалликни қачон ва кимдан юқтириб олганини билишмайди. Айрим фуқаролар уйларида иситмалаб, буни оддий шамоллаш деб ўйлаб, ўзларини уй шароитида даволашга уринмоқда.

Охирги уч-тўрт кун ичида тўртта ҳолат аниқланган, уларнинг учтаси Наманган шаҳрида, биттаси Учқўрғон туманида юз берган. Улар бир неча кунлаб, ўн кунлаб уйларида иситмалаб ётишлари, ўз вақтида шифокорларга мурожаат этмаганликлари бугун ушбу касалликнинг юқиш хавфини ошириб юбормоқда. Мазкур 4 нафар фуқаронинг икки нафари оғир аҳволда, эрталаб сунъий нафас олдирадиган аппаратларга уланган.

Вилоят ҳокимининг қайд этишича, агар улар ўз вақтида шифокорларга мурожаат қилганларида, ўз вақтида аниқ диагноз қўйиларди, яқин қариндошларига юқтирилмас эди. Бугун уларнинг ҳар бири орқасидан 200 тадан мингтагача одамни карантинга олишга ҳожат бўлмас эди.

«Коронавирус юқтирганлар орамизда юрибди, улар кимлар, сони қанча, афсуски, биз билмаймиз», деди вилоят ҳокими.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 13 апрель соат 06:00 дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани, шу жумладан, «Қайқи» қишлоғи ҳудудида барча турдаги шахсий ва хизмат автотранспорт воситалари, мототранспорт (скутер), велосипед ҳамда фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг