Коронавирус юқтирган кекса кишиларда ўлим хавфи олти ойгача сақланади
Коронавирус билан касалланган одамларда тузалгандан сўнг кейинги олти ой давомида ўлим хавфи юқори бўлади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.
«Эркакларда, айниқса, кекса ёшли одамларда коронавирус билан касалангандан кейинги олти ой давомида ўлим хавфи кўпроқ кузатилади», — дея таъкидлаган Мурашко берган интервюсида.
Шунингдек, у коронавирус юқтирилгандан кейин беморларда тромбоз, асаб тизимининг шикастланиши, юрак-қон томир тизими касалликлари билан боғлиқ асоратлар кузатилганини маълум қилди. Бу каби аломатлар саккиз-тўққиз ойгача сақланиб қолишини айтган.
Мурашконинг сўзларига кўра, ёши катталар коронавирус юқтирганидан сўнг чуқурлаштирилган даволаниш муолажаларини олишлари керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter