Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус ва пневмонияга чалиниш ҳолатлари бироз қисқарди

Коронавирус ва пневмонияга чалиниш ҳолатлари бироз қисқарди

2021 йил 15 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 143918 (+877) нафарни ташкил этмоқда. Аввалги кунлар билан солиштирганда бироз пасайиш кузатилган. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

81 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
34 нафари Андижон вилоятида,
20 нафари Бухоро вилоятида,
65 нафари Жиззах вилоятида,
20 нафари Қашқадарё вилоятида,
21 нафари Навоий вилоятида,
42 нафари Наманган вилоятида,
90 нафари Самарқанд вилоятида,
22 нафари Сирдарё вилоятида,
87 нафари Сурхондарё вилоятида,
76 нафари Фарғона вилоятида,
32 нафари Хоразм вилоятида,
93 нафари Тошкент вилоятида,
194 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 981 нафарни ташкил қилди.

479 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 18395 нафарга етди. Кеча уларнинг 475 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 10977 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 123 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг