Коронавирус ва пневмонияга чалинганлар сони кескин ошмоқда
Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 738 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 462 нафарга етди, 5 нафар бемор вафот этди.
2021 йил 22 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122786 (+738) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 76 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 19 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 85 нафари Жиззах вилоятида,
- 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 17 нафари Навоий вилоятида,
- 31 нафари Наманган вилоятида,
- 78 нафари Самарқанд вилоятида,
- 28 нафари Сирдарё вилоятида,
- 77 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 65 нафари Фарғона вилоятида,
- 21 нафари Хоразм вилоятида,
- 89 нафари Тошкент вилоятида,
- 118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 462 нафар кишида пневмония аниқланди.
Касалликдан соғайганлар жами 117303 (+548) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 819 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter