Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус ва грипп юқишидаги тафовутлар аниқланди

Коронавирус ва грипп юқишидаги тафовутлар аниқланди

Фото: «Anadolu Agency»

Американинг «Huffington Post» нашри грипп ва COVID-19 тарқалиши ўртасидаги фарқларни келтирди, деб хабар берди «РИА Новости».

«Воқеалар-супер тарқатувчилар» орқали, яъни кўп одам бир жойда тўпланганда юқиш — ҳар икки вирус (грипп ва ковид) учун хос. Бироқ аҳоли иммунитети бу вирусга ҳали кучсиз бўлгани учун одам кўп жойда тарқалишда катта устунлик коронавирус тарафида.

Бундан ташқари, узоқ давом этувчи инкубацион даври сабабли, коронавируснинг симптомли ва симптомсиз тарқалиши икки ҳафтагача давом этади. Грипп эса анча «содда», юққанининг учинчи куниёқ «иситмаси касалини ошкор қилиб қўяди», яъни симптомлар юзага чиқади.

Коронавирусни юқтирган одам вирусни кўпроқ одамларга тарқатади. Грипп репродукцияси индекси 1 — 1,3 нисбатда бўлса, COVID-19 ни бир одам 10 ва ундан ортиқ сонли инсонларга юқтиради. Бунга вируснинг табиати эмас, балки унга қарши инсон иммунитети ҳали етарлича тайёр эмаслиги сабаб.

ЖССТ маълумотига кўра, айни пайтда жаҳонда коронавирус билан касалланганлар сони 45 миллион кишига етди. Беморларнинг 1,17 миллиони (2,6 фоизи) вафот этган. Энг кўп касаллар АҚШда — 8,7 миллион киши, кейинги ўринларда Ҳиндистон ва Бразилия.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг