Коронавирус: Туркияда бир кунда 59 нафар бемор оламдан ўтди

Туркияда коронавирусга чалинганлар сони бир кеча-кундузда 1832 нафарга кўпайиб, жами касалликни юқтирганлар сони 129 кишига етди, 59 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди, дея маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.
«Бугун 1832 та янги ҳолат аниқланиб, жами касалликни юқтирганлар сони 129 491 кишига етди. Бугун 59 нафар бемордан айрилдик, жами вафот этганлар сони — 3530 киши. Ўтган бир кеча-кундузда 5119 нафар бемор тузалди, жами уларнинг сони — 73 285 кишини ташкил этмоқда», — деб ёзади Кожа «Twitter»да.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter