Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус туфайли 20 мингдан ортиқ фуқароси вафот этган мамлакатлар сони яна биттага кўпайди

Коронавирус туфайли 20 мингдан ортиқ фуқароси вафот этган мамлакатлар сони яна биттага кўпайди

Фото: «Europe1.fr»

Францияда коронавирусни юқтиргандан сўнг вафот этганлар сони 20 минг кишидан ошди, бир кеча-кундузда 547 киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Жером Саломон.

Бунгача 112 606 киши COVID-19 га чалингани, шулардан 19 718 нафари вафот этгани маълум қилинганди.

«Умумий вафот этганлар сони 20 265 кишини ташкил этмоқда», — деди Саломон брифингда. Унинг таъкидлашича, шифохоналарда 12 513 киши, ижтимоий ва тиббий-ижтимоий муассасаларда 7752 киши ҳаётдан кўз юмган.

Саломоннинг сўзларига кўра, Францияда коронавирус билан касалланганлар сони — 114 657. Шунга кўра беморлар сони бир кеча-кундузда қарийб 2 минг кишига кўпайган.

Шифохоналарда 30 584 киши даволанмоқда, ўтган бир кеча-кундузда 1465 киши шифохонага ётқизилган. Реанимацияда 5683 та бемор бор. Ўтган 24 соат ичида 208 та янги бемор реанимацияга тушган. Ўн икки кундан бери кетма-кет реанимациядаги беморлар сони камаймоқда, деди Франция соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи.

Францияда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ изоляция тартиби 11 майгача узайтирилган. Шундан сўнг санитария ҳолати яхшиланса, Франция карантиндан секин-аста чиқа бошлайди. Одамларнинг ҳаракатланиши бўйича қатъий чекловлар мамлакатда 17 мартдан бери амалда. Францияда қаҳвахоналар, ресторанлар, кинотеатрлар, музейлар, парклар, ноозиқ-овқат дўконлари, ўқув муассасалари ёпилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг