Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус тарқалиши билан мактабларнинг очилиши ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ — ЮНИСЕФ

Коронавирус тарқалиши билан мактабларнинг очилиши ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ — ЮНИСЕФ

Фото: news.un.org

Дунё бўйлаб пандемия туфайли кўплаб мактаблар ёпилмоқда, ҳозирда 320 миллион ўқувчи офлайн дарсларга қатнай олмаяпти. Таққослаш учун — бир ой олдин, ноябрь ойининг бошида 232 миллион бола мактабга бормади, дея хабар берди «БМТ янгиликлари».

«Ҳозирда биз COVID-19 касаллиги, касаллик тарқалишида мактабларнинг роли, ўқув муассасаларида болаларнинг ҳимоя қилишга ёрдам берадиган чора-тадбирлар ҳақида кўп маълумотларга эга бўлишимизга қарамай, нотўғри йўналиш томон ҳаракатланяпмиз», — деди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси вакили Роберт Женкинс.

Женкинс, шунингдек, мактаблар COVID-19 тарқалишининг асосий манбаи эканлигини исботловчи далиллар мавжуд бўлса-да, ҳукуматлар мактабларни ёпаётгани ва бу чорани энг охирги эмас, балки устувор вазифа сифатида қабул қилаётганини таъкидлади.

191 мамлакатда ўтказилган сўнгги тадқиқотлар натижаларига кўра коронавируснинг тарқалиши билан мактабларнинг очилиши ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлиги аниқланди.

Жамғарма ҳукуматларни ҳаммани ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, мунтазам коронавирус тестларидан ўтиш каби барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда мактабларни очишга чақирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг