Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурмат Отабеков: «Коронавирус барча ҳудудларда кўпайиб боряпти»

Нурмат Отабеков: «Коронавирус барча ҳудудларда кўпайиб боряпти»

Фото:«Xabar.uz»

АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Отабековнинг қайд этишича, коронавирусга чалинганлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларда аниқланяпти ва касаллик даражаси ортиб боряпти.

«Бугунги кунда Ўзбекистон шифохоналарида 4 минг 82 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 514 нафари ўта оғир аҳволда, 1 минг 158 нафари эса касалликни оғир ўтказмоқда.

Куни кеча, 28 нафар бекор реанимацияга олинган, 21 нафари эса реанимациядан оддий палаталарга ўтказилган.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари бошланганига уч ойдан ошди. Мамлакатимизда ҳар бир эмлаш пунктида яратилган шароитлар туфайли кунига 70 нафар одамни эмлаш имконияти мавжуд. Бироқ афсуски, фуқаролар бу имкониятнинг ярмидан фойдаланяпти, холос, яъни, бир кунда битта пунктда 35-37 нафар киши эмланяпти.

Агар аҳвол шу тартибда кетадиган бўлса, оммавий эмлаш ўз самарасини бермаслиги мумкин. Негаки, оммавий эмлаш қачонки қисқа муддатда катта миқдордаги аҳоли эмланса, кўзланган самарасини беради», — деди Нурмат Отабеков.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг