Коронавирус она сути рангини ўзгартириб юборди
Коронавирус билан касалланган Анна Кортез сути яшил рангга айланганидан шикоят қилиб, шифокорга мурожаат қилди. Мутахассис ранг ўзгаришини сут таркибида антителалар борлиги билан изоҳлади, деб ёзади Daily Star.
Мексикалик аёл тўрт ойлик қизини эмизишда давом этган. Коронавирус чақалоққа ҳам юққан, аммо унинг касаллиги асоратсиз ўтган.
2020 йил сентябрь ойида россиялик олимлар она сутининг чақалоқдаги ичак инфекциялари учун фойдали экани ҳақида хабар беришганди. Шунингдек, шифокорлар она сутини истеъмол қилган болаларда экзема ривожланиш хавфи кам деган хулосага келишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter