Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус куз-қиш мавсумида ўта хавфли формага айланиши мумкин – мутахассис

Коронавирус куз-қиш мавсумида ўта хавфли формага айланиши мумкин – мутахассис

Коронавирус мутацияга учраши натижасида касаллик ўта оғир кечиши ва бошқа аъзоларни ҳам жароҳатлаши мумкинлиги маълум қилинди.

Коронавирусни мутацияга учраши касаллик жараёнини ўта оғирроқ кечиши ва бошқа аъзоларни ҳам жароҳатлаш даражаси ортишини англатади. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева «Шифобахшуз» каналига маълум қилди.

Севара Убайдуллаеванинг айтишича, касаллик ҳозирги ёз мавсумида ултрабинафша нурлари таъсирида енгилроқ даражада кечмоқда.

«Совуқ мавсумда вирус ўта хавфли ва инсон организмига келтирадиган зарар юқори бўлиши олимлар томонидан ўрганиб чиқилди ва бу ўз тасдиғини топиб бормоқда. Йилнинг совуқ даврида ҳақиқатдан ҳам жуда ҳам кўп давлатларда ўлим ҳолатлари юқори ва оғир кечаётган бўлса, ёзги даврда эса енгилроқ кечаётганини ҳамма тан олмоқда», – деди мутахассис.

Штаб аъзосининг алоҳида таъкидлашича, коронавирусни мутацияга учраши касаллик жараёнини ўта оғир кечиши ва бошқа аъзоларни ҳам жароҳатлаш даражаси ортишини англатади.

«Енгил даражада кечаётган ўпка касалликлари янада оғирлашиши тахмин қилинмоқда. Мисол учун, ҳозирги кунда касалликни назорат қилиб, 2-3 кунда қандай белгилар пайдо бўлишини билиб туриб, олдиндан даволаш имкониятимиз бўлса, мутациядан кейин бу белгилар касалликнинг бошида эмас, охирида ёки ўрин алмашган ҳолда келиши мумкин. Шунингдек, бошқа аъзоларни ҳам жароҳатлаш эҳтимоли бор. Вирус ҳозирги кунда ўпка, юрак қон-томир касалликлари тизимини жароҳатлаётган бўлса, секин-аста буйрак қон-томирларига таъсир қилиши олимлар томонидан айтилмоқда. Бундан ҳам хавфлиси, бошқа аъзоларга ўтиб бориши билан намоён бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас», – дея қўшимча қилди Убайдуллаева.

Аввалроқ, АҚШ бош инфекционисти COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган янги SARS-Cov-2 коронавируси мутацияга учраган тақдирда янада юқумли бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг