Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони кўпайди

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони кўпайди

2020 йил 11 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 767 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Аввалроқ, 11 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, беморлар сони 729 нафарга етгани хабар қилинганди. Ўтган вақт давомида яна 38 кишида касаллик аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозирга қадар 42 нафар бемор соғайган, 3 нафари эса вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг