Коронавирус аниқланган беморлар икки ҳафта ўтиб вафот этишди
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли З.Г. (эркак)да 15 июль куни «COVID-19» тасдиқланган. 18 июль кунига қадар бемор уй шароитида даволанган, сўнг касалликнинг клиник белгилари кучайганлиги сабабли Ибн Сино номли 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб келинган ва оғир ҳолатда реанимация бўлимига ётқизилган.
ССВ хабарига кўра, беморга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, инфекцион токсик шок асоратлари билан кечган.
Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромдан вафот этган.
***
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшаган 59 ёшли Қ.Р. 17 июндан Сирдарё вилоятида хизмат сафарида бўлган. Унда 14 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Беморда COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ва полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Шунингдек, беморда кандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар борлиги аниқланган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter