Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин коронавирусга қарши эмландими?

Ким Чен Ин коронавирусга қарши эмландими?

Фото: «Лента»

Хитой Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва унинг оиласига коронавирусга қарши экспериментал вакцинани юборди. Бу ҳақда япон разведкаси манбасига таяниб «Reuters» хабар берди.

Қайд этилишича, Ким Чен Ин, оиласи ва яна бир қанча юқори мартабали амалдорлар эмланишган. Бироқ айнан қайси компания уларга ўз препаратини тақдим этгани, хавфсизлик даражаси ҳақида маълумот берилмаган. КХДР ТИВ ушбу маълумотни тасдиқламади, лекин инкор ҳам этмаган.

Баъзи экспертлар КХДР етакчиси чиндан ҳам вакцина қабул қилишига шубҳа қилишмоқда.

«Ҳатто, Хитой вакцинаси тасдиқланган тақдирда ҳам, у бундай таваккал қилмайди. Негаки, тўлиқ изоляция билан таъминлай оладиган кўплаб бошпаналари мавжуд», — деди бир неча йил аввал Шимолий Кореядан қочиб кетган юқумли касалликлар бўйича эксперт Чхой Чун-хун.

Охирги маълумотларга кўра, Хитойнинг COVID-19га қарши тўртта вакцинаси клиник синовларнинг якуний босқичида турибди. Улардан учтаси аллақачон фавқулодда фойдаланиш дастурига киритилган бўлиши мумкин.

Шимолий Корея коронавирусга қарши курашда ташқи ёрдамга муҳтож эмаслигини мунтазам равишда айтиб келмоқа. Маълумотларга кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда бирорта ҳам юқтириш ҳолати қайд этилмаган, фақат бир марта шубҳа пайдо бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг