Кеча анча паст кўрсаткич қайд этилди

2021 йил 4 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 176019 (+304) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 13 нафари Андижон вилоятида,
- 8 нафари Бухоро вилоятида,
- 8 нафари Жиззах вилоятида,
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 13 нафари Наманган вилоятида,
- 38 нафари Самарқанд вилоятида,
- 11 нафари Сирдарё вилоятида,
- 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 27 нафари Фарғона вилоятида,
- 8 нафари Хоразм вилоятида,
- 42 нафари Тошкент вилоятида,
- 123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 171162 (+290) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1251 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter