Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карантинга олинган уйни қўриқлаётган ИИВ ходими вазифаси нимадан иборат?

Карантинга олинган уйни қўриқлаётган ИИВ ходими вазифаси нимадан иборат?

Фото: ЎзА

Аввал маълум қилганимиздек, АОКА штабида Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифинг давомида муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

— Карантин (уй) ҳудудини қўриқлашда милиционер ВАЗИФАЛАРИ қаерда кўрсатилган? Уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва нималарни амалга оширишлари мумкин эмаслиги тўғрисида маълумот берсангиз.
— Ҳозирги вақтда 61 831 нафар фуқаро уй шароитидаги карантинда сақланмоқда. Тошкент шаҳрида улар 6 820 нафарни ташкил этади. Уларнинг барчаси огоҳлантирилган ва карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари тўғрисида тилхат олинган.

Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари карантинда бўлган ҳар бир оилага бириктирилган. Уларнинг асосий вазифаси:

▪️карантиндагиларнинг кўчага чиқишларига ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК,

▪️уларнинг ҳеч ким билан МУЛОҚОТ қилмасликларини назорат қилиш,

▪️уларга озиқ-овқат олиб келган яқинлари, қўшни ва қариндошларига ЭШИК ОЛДИДА қолдириш тўғрисида огоҳлантиришдан иборат.

Агар ходимлар тартиб бузилганини аниқлашса, шу заҳоти энг қаттиқ чораларни қўллашади.

— Уйда боқиладиган итларни сайр қилдириш тўғрисида маълумот берсангиз?
— Муҳим масала. Катта итларни сайр қилдириш зарур. Итларни сайр қилдириш ТАҚИҚЛАНМАЙДИ. Бироқ сайр қилдиришда эҳтиёт чораларига риоя қилишингиз керак:

➖ уй атрофидан узоқлашмаслигингиз;

➖ итга тумшуқбоғ тақишингиз;

➖ итингиз орқасидан тозалашингиз лозим.

Ички ишлар ходимлари агар уйингиздан узоқлашганингизда Сизни огоҳлантириш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, ит ва мушукларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка ҳам тортишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг