Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карантин зонасида ҳар куни иккита самолёт йўловчиларига етарли жой ҳозирланмоқда (фото)

Карантин зонасида ҳар куни иккита самолёт йўловчиларига етарли жой ҳозирланмоқда (фото)

Фото: Қурилиш вазирлиги

Юқори Чирчиқ туманида қурилаётган карантин зонасида 28 март куни хориждан келадиган юртдошларимиз учун яна 560 та жой тайёр бўлади. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қурилиш вазирлиги

Қайд этилишича, ҳар куни ўрта ҳисобда чет элдан келадиган иккита самолёт йўловчиларига етарли миқдорда жойлар ҳозирланади. Барча коммуникация тармоқлари тортилмоқда. Бир томони фойдаланишга топширилиб, иккинчи томонида қурилиш ишлари кетмоқда.

Фото: Қурилиш вазирлиги

Карантинга олинган қисми ҳарбийлар томонидан қўриқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 27 март куни 650 нафар ҳамюртимиз ушбу карантин зонасига жойлаштирилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг