Карантин кучайтирилиши ҳақидаги хабарлар инкор қилинди
Бугун ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда кучайтирилган карантинга қайтиш бўйича қатъий чоралар ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Унда гўёки кўча-кўйда ҳаракатланиш, кўнгилочар масканлар фаолияти бўйича чекловлар ўрнатилиши мумкинлиги ҳақида айтилди.
Бироқ бу хабар тезда инкор қилинди. Бош вазир матбуот хизмати ходими Бекзод Ҳидоятов фейсбукдаги саҳифасида бу хабарларни «фейк» деб атади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter