Калифорниядаги моргларда ўликларга жой қолмаяпти
Калифорния штатида коронавирус авж олгани сабабли моргларда ўликларга жой қолмаяпти, деб ёзади «CTV News».
«40 йилдан бери дафн маросимлари билан шуғулланаман. Бир кун келиб марҳумларнинг қариндошларига жой қолмаганини айтаман деб ҳеч ўйламагандим», — деди Лос Анжелесдаги «Continental Funeral Home» дафн бюроси раҳбари Магда Мальдонадо.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир кунига 30 талаб мурдаларни олиб чиқишга тўғри келяпти — бу одатдагидан олти баравар кўп. Морг эгалари бир-бирларидан ёрдам сўрашмоқда, аммо ҳаммасида жой етишмаслиги муаммоси келиб чиққан. Мальдонадо мурдалар учун кўпроқ музлатгичлар ижарага олишга ҳамда шифохоналарга боришни бир-икки кунга кечиктиришга тўғри келганини айтди.
Таъкидланишича, Калифорния штатидаги шифохоналарнинг интенсив терапия бўлимларида ҳамда бўш койкалар қолмаган. «CTV News» АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 20 миллиондан ошганини эслатди.
Декабрь ойида Калифорния штати COVID-19 билан касалланиш даражаси бўйича мамлакатда биринчи ўринга чиқди. У ерда янги вирусга чалинганлар сони Германия, Ҳиндистон ва Британиядаги кўрсаткичлардан ҳам юқори.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter