Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд: Жума шаҳрига кириш ва чиқиш ёпилди

Самарқанд: Жума шаҳрига кириш ва чиқиш ёпилди

Фото: «Xabar.uz»

Паст Дарғом тумани аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг туман ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман ҳокими Ш.Худойбердиевнинг фармойиши билан 21 май куни соат 19:00дан бошлаб Жума шаҳрига бошқа ҳудудлардан автотранспорт воситалари ҳамда фуқароларнинг кириши ва ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилган. Бу ҳақда Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан:

-4Р-46а автомобиль йўлининг 1-километри, Жума шаҳрига кириш йўли;

-Жума шаҳар Ҳавузак маҳалласи Камалак кўчаси йўли; 

-4К-547 автомобиль йўлининг Жума шаҳар Ш.Рашидов маҳалласи М.Шарапов ва Бўстон кўчаларига кириш йўли;

-Самарқанд–Жума-Каттақўрғон 4Р-46 автомобиль йўлининг 24-километри, Жума шаҳрига кириш йўли;

-Самарқанд–Жума-Каттақўрғон 4Р-46 автомобиль йўлининг 25-километри, Жума шаҳар Буюк Турон кўчасига кириш йўли ёпилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг