ЖССТдан хушхабар!
28 кун давомида жаҳон бўйича коронавирус билан касалланишлар ва унинг оқибатидаги ўлимлар сони анчагина камайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнот берди.
ЖССТ 23 январдан 19 февралгача бўлган статистикани эълон қилди. Бу даврда янги касалланиш ҳолатлари 5,3 млн атрофида, ўлим ҳолатлари 48 мингтадан кўпроқни ташкил этган. Бу тегишлича олдинги 28 кунлик (тўрт ҳафталик)ка нисбатан 89 фоиз ва 62 фоиз камайишни англатади.
2023 йилнинг 22 феврал ҳолатига, коронавирус пандемияси давридаги жами касалланиш ҳолатлари 757 миллионтага, ковид қурбонлари сони 6,8 млн нафарга етди.
ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебреисус, мамлакатларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, пандемия 2023 йилда ниҳоят якунланиши мумкинлигини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter